Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Ойбек Қиличев фаолиятини БАА чемпионатида давом эттиради

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев ўз фаолиятини БАА чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Ўзбекистонлик футбол агенти Санъат Шариповнинг ўз Твиттер саҳифаси орқали тарқатган хабарга кўра, Ойбек "Аш-Шааб" клуби сафига бугун бориб қўшилади.

Ушбу жамоа БАА Про-лигасида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Биринчи давра баҳсларидан сўнг шаржаликлар ҳисобида 7 очко жамғарилган. Улардан юқорида турган икки жамоа ҳисобида эса 8 очко борлигини ҳисобга олсак, "Аш-Шааб" юқори дивизонда қолиш вазифасини уддалаши мумкин.

БАА чемпионатида яна бир ўзбекистонлик Азиз Ҳайдаров фаолият олиб бораётганидан хабарингиз бор. Азиз "Аш-Шабаб" сафида муваффақиятли ўйнаб келмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:42, 07.01.2014.
Ўқилди: 5642 марта.
Фикрлар: 56 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.