Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 18:45 Ас-Сийб 0-3 Ал-Ҳуссайн
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:00 Ист Бенгал 2-3 Аш-Шорта
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод 1-2 Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария
14/10 12:45 Мельбурн Виктори - Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол - Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе - Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб - Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф - Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК - Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд - Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити - ПСЖ
14/10 23:59 Рома - Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла - Фенербахче
14/10 23:59 Бетис - Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт - Боруссия Д
14/10 23:59 Слован - Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр - АЕК

«Андижон»да янги ўйинчилар кўрикдан ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

“Андижон”нинг ўз шаҳрида олиб бораётган ўқув-машғулот йиғини қизғин давом этмоқда. Машғулотлар Шўрбулоқ даҳасидаги сунъий қопламали майдон ҳамда олимпия захиралари спорт коллежи залида ўтказилмоқда.

Иккинчи йиғинга айрим ўзгаришлар киритилди. Аввал хабар қилганимиздек, мазкур йиғин 15 январгача эмас, 20 январга қадар Андижонда олиб борилади. Шундан сўнг жамоамиз йиғини Тошкентга кўчади.

11 январь куни мураббийлар футболчиларни икки таркибга бўлган ҳолда ўйин ўтказишади. 18 январь куни эса «Навбаҳор» жамоасига қарши назорат учрашуви бўлиб ўтади. Бу ўйин Андижонда ўтказилади.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, айни пайтда жамоада бир қатор ўйинчилар кўрикдан ўтказиляпти. Никита Павленко, Вусол Магеромов ва Акмал Ортиқов машғулотларда иштирок этишаётганини аввал айтиб ўтгандик. Улардан сўнг таркибга Муҳиддин Худоёров, Омад Тойлоқов ва Қаҳрамон Баҳодиров қўшилишди. Ўз вақтида «Бунёдкор»да фаолият олиб борган ёш дарвозабон Худоёров жароҳат туфайли ўтган йили ҳеч қаерда ўйнамади. Тойлоқов билан Баҳодиров Самарқанднинг «Динамо» жамоасидан келишди. Бугун таркибга яна яна икки нафар футболчи келиб қўшилди. «Нефтчи»нинг собиқ посбони Хуршид Хўжаев ва ўтган йили «Чуст-Пахтакор»да ўйнаган ҳужумчи Низом Норов андижонликлар машғулотларида иштирок этишяпти. Жамоага таклиф этилган янги футболчилар ҳозирча кўрикдан ўтказилмоқда. Агар улар йиғинларда ўзларини кўрсатишса жамоада қолишади.

Жамоа бош мураббийи Азамат Абдураимов тайёргарлик тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирди:
“Машғулотларни кунига икки маҳалдан олиб боряпмиз ва футболчилар астойдил шуғулланишяпти. Тайёргарлик режамизга кичик ўзгартириш киритиб, 20 январга қадар шу ерда шуғулланадиган бўлдик. Шундан сўнг йиғинни Тошкентда давом эттирамиз. Айни пайтда янги футболчиларни кўрикдан ўтказяпмиз. Бизга маъқул келган ўйинчиларни жамоада олиб қоламиз”.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 22:56, 09.01.2014.
Ўқилди: 4066 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик