Бугун бутун дунё спорт аҳлининг эътибори Швейцариянинг Цюрих шаҳрига қаратилади. Бу ерда ўтган йили якунлари бўйича дунёнинг энг яхши спортчиси номи эълон қилинади.
Ушбу номга Криштиану Роналду, Франк Рибери ва Леонел Мессилар даъвогарлик қилишмоқда. Шунингдек, бу оқшом жаҳоннинг энг яхши яхши мураббийи, йил рамзий терма жамоаси, йилнинг энг яхши аёл футболчиси ва йилнинг энг яхши голи ҳам маълум бўлади.
Тантанали маросим Тошкент вақти билан кеч соат 23:00да бошланади.