Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

"Андижон" мураббийлар штаби тасдиқланди. Роберт Гай - "Андижон" таҳлилчи-мураббийи

Баҳо:
+ | -

Кеча “Андижон” жамоасида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда бош мураббий Азамат Абдураимов мураббийлар штабини тасдиқланди. Бунга кўра ўзгаришлар қуйидагича бўлди.

Бош мураббий Абдураимовга Ориф Маматказин ёрдам беради. Бунгача жамоада мураббий бўлиб ишлаган Абдурашид Исмоилов энди спорт директори лавозимида фаолият юритади.

Жамоада янги мураббий - Роберт Гай иш бошлади. У таҳлилчи мураббий сифатида иш олиб боради.

Ёшлар жамоасини Нозим Муллаохунов бошқарса, унга Қаҳрамон Абдуқодиров ёрдам беради. Шунингдек, Қобил Олимжонов ёшлар жамоасида дарвозабонлар билан ишловчи мураббий сифатида таклиф этилди.

Бу борада бош мураббий Абдураимов қуйидаги фикрларни билдирди. “Мураббийлар штабини аниқлаб олдик. Спорт директори вазифасига ўтказилган Абдурашид Исмоилов ёшлар, иккинчи лига жамоамиз ҳамда клубимиз қошида бўлган футбол мактабидаги иқтидорли болаларни кузатиб боради. Иккинчи лига жамоамиз 1996, 1997 ва 1998 йилларда туғилган болалардан иборат бўлади. Ёшлар жамоасини эса 1993, 1994 ва 1995 йилларда таваллуд топган футболчилар ташкил этади. Иккинчи лига жамоамиздан кўзга кўринган ўйинчиларни ўринбосарлар сафига таклиф этамиз. Ёшлар жамоасидаги иқтидорлиларни эса асосий таркибга жалб қиламиз. Умуман олганда, барчамиз ҳамфикр бўлган ҳолда иш олиб борамиз. Бундан ташқари фахрийлар жамоаси бу йил ҳам бўлади. Ўтган йили республика чемпионатида “Андижон” фахрийлар жамоаси муваффақиятли иштирок этиб финалгача етиб борди. Шу боис жорий мавсумда ҳам фахрийлар жамоасига эътибор қаратамиз. Бундан ташқари жамоага ўйновчи мураббий сифатида тажрибали дарвозабон ҳам таклиф этилади”.

Шу билан бирга Абдураимов жамоада иш бошлаган янги мураббий Роберт Гай хусисида ҳам ўз фикрини билдирди. “Ўтган йили илмий мураббий бўлиб ишлаган Александр Кит жамоамиздан кетди. Шу боис таҳлилчи мураббий сифатида жамоага Гайни таклиф қилдик. Албатта, олий лигага чиққанимиздан кейин жамоа олдидаги вазифалар ҳам жиддий бўлади. Қолаверса, ишлар ҳам кўпаяди. Шунинг учун жамоада таҳлилчи мураббий лавозини жорий этдик. Унга эса Гай муносиб номзоддир. Унинг вазифаси рақибларни ўрганиш, шунингдек, жамоамиз ўйинидаги камчиликларни таҳлил қилишдан иборат бўлади. Бундан ташқари янги тактик услублар устида ҳам иш олиб боради. Яъни, ҳимояга эътибор қаратиш ёки ҳужумкор ўйин кўрсатиш тактикаларида ҳамфикр бўлиб ишлаймиз”.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 11:17, 15.01.2014.
Ўқилди: 3860 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.