Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ироқ — Осиё чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Ироқ ёшлар терма жамоаси яна бир марта қитъада энг кучли жамоалардан бири эканини исботлади ва Осиё чемпионатида бош совринни қўлга киритди. "Месопатамия шерлари" финалда Саудия Арабистони терма жамоаси устида ғалабага эришди.

Ушбу жамоалар "D" гуруҳининг илк турида ўзаро тўқнаш келишганди ва унда ироқликлар анча осонлик билан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Бу сафарги ўйин эса анча мураккаб кечди.

Бу баҳсда Саудия зафар қучиши мумкин эди. Ўйиннинг 29-дақиқасида бош ҳакам Ироқ дарвозаси томон пенальти белгилади. Асирийнинг зарбаси эса дарвоза устунига тегиб қайтди. Орадан 4 дақиқа ўтиб эса Ироқ сардори Муҳаннад Каррар дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва ўткир бурчак остида бўлишига қарамай, дарвозани ишғол қила олди.

Қолган дақиқаларда саудияликлар кичик ташаббусга эришишди, ироқликлар эса кўпроқ ҳимоя ҳақида бош қотиришди. Ироқ дарвозабони ҳам яхши ўйин кўрсатганини таъкидлаш лозим.

Ҳаким Шокир шогирдлари мусобақадаги 6та ўйинда 6та ғалабага эришишди. Чемпионлик йўлида улар Ўзбекистон, Япония, Жанубий Корея каби кучли жамоаларни мусобақадан чиқариб юборишди ва ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритишди.

Ёшлар (U22) ўртасида Осиё чемпионати, финал
САУДИЯ АРАБИСТОНИ - ИРОҚ - 0:1
Гол: Муҳаннад Каррар (33)
Ноаниқ пенальти: Асирий (29, Саудия Арабистони)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:25, 26.01.2014.
Ўқилди: 5451 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3203]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2083]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1810]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1801]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1721]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1507]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1477]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1422]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1416]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1321]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик