Сочида XXII Қишки Олимпиада ўйинлари олови ёқилди. Уни уч карра олимпия чемпиони, Россия хоккей федерацияси президенти Владислав Третьяк ва музда нафис учиш бўйича уч карра олимпия чемпиони Ирина Роднина ёқишди.
Ирина Роднина ва Владислав Третьякка машъалани Мария Шарапова, Елена Исинбаева, Александр Карелин ва Алина Кабаева келтириб берди.
Бунгача, Россия президенти Владимир Путин Олимпия ўйинларии очиқ дея эълон қилган эди.
XXII Қишки Олимпиада ўйинлари Сочида Москва вақти билан 20:14да (Тошкент вақти билан 21:14да) бошланди. «Фишт» стадионига 87 терма жамоа вакиллари чиқиб келишди. Ўйинларнинг очиш арафасида ХОҚ раҳбари Томас Бах Олимпиада меҳмонларини қутлади.