Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Арсен Венгер: "Моуриньо мен ҳақимда эмас, ўз жамоаси ҳақида гапирган"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" устози Арсен Венгер Англия кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Ливерпуль"га қарши ўйиндан сўнг, "Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо томонидан ўз манзилига юборилган иқтибосларга жавоб бериб ўтди.

"Ливерпуль" - ажойиб жамоа, буни рақибимиз билан бу сафарги ўйинда ҳам кўрдик. Қандай ажойиб ўйин бўлди. Менга ўйинимизнинг шиддаткор бўлгани ёқди. Ўтган ҳафта "Энфильд"даги йирик мағлубият учун муносиб жавоб бера олганимиздан фахрланяпман", - дея сўз бошлади Венгер.

Лондонликлар мураббийи учрашув бош ҳаками Ховард Уэббнинг иккинчи пенальтини белгиламагани борасидаги саволга шундай жавоб берди: "Вазиятни кўрдим, аммо такрорий лавҳаларни ҳам кўришни истардим".

Шундан сўнг матбуот анжумани Венгернинг Моуриньо ҳақидаги фикрлари янграши билан якунланган. Хабарингиз бор, "беназир" мақомидаги мутахассис Венгерни "омадсизлик бўйича мураббий" деб атаганди.

"Муҳокамага киришмоқчи эмасман, бу аҳмоқона, ҳурматсиз гап бўларди. Шуни аниқ биламанки, Моуриньонинг сўзлари ўз жамоаси "Челси"га қарата айтилган, менга эмас".

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 08:27, 17.02.2014.
Ўқилди: 4322 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик