Кириш Регистрация

Осиё кубоги-2015: Қуръа механизмида ФИФАнинг март ойи рейтинги инобатга олинади

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 26 март куни Осиё кубоги-2015 мусобақасига қуръа ташланади. ОФК мазкур қуръа учун жамоаларни саватчаларга ажратишда ФИФАнинг март ойидаги рейтингини асос қилиб оладиган бўлди. Бу ҳақида Al-sharq.com сайти хабар тарқатди.

ОФК шу пайтгача барча мусобақаларга қуръа ташлаш механизмида аввалги натижаларни асос қилиб оларди. Бу сафар эса бошқачароқ қарор қабул қилинган.

ФИФАнинг февраль ойида эълон қилинган рейтингида Ўзбекистон ОФК давлатлари орасида 4-ўринни эгаллаб  турибди. 5 март куни эса Осиёда саралаш баҳслари бўлиб ўтади ва ушбу натижалар 13 март куни эълон қилинадиган ФИФА рейтингида ўз аксини топади.

Ўзбекистон 5 март куни БАА терма жамоасини мағлуб этса ёки дуранг ўйнаса, терма жамоамиз Осиё давлатлари орасида кучли тўртликка киради (ҳаттоки ғалаба Ўзбекистонни ОФКнинг иккинчи ёки учинчи жамоасига айлантириши мумкин). Осиё кубоги-2015 қуръа нуқтаи назаридан БАА билан ўйиндаги ғалаба биз учун катта аҳамиятга эга. Агар Амирлик терма жамоасидан мағлубиятга учрасак, БАА ва Жанубий Корея терма жамоалари жадвалда биздан ўтиб кетишади.

Қуръа маросими Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказилади. 16та жамоа 4тадан 4та гуруҳга бўлинади. Ҳозирда қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритган 12та жамоанинг номи маълум: Ўзбекистон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, КХДР, Баҳрайн, Кувайт, Уммон, Саудия Арабистони, БАА, Иордания, Эрон. 5 март куни бўладиган саралашнинг сўнгги тури ва май ойида ўтадиган ОФК Чақирув кубогидан кейин барча жамоалар номи аниқ бўлади.

Манба: www.stadion.uz.

Осиё Кубогининг қуръасида иштирок этиш учун Асқар Толибжонов ва Миржалол Қосимов 24 март куни Австралияга учиб кетади.

Киритилди: 12:28, 17.02.2014.
Ўқилди: 8105 марта.
Фикрлар: 44 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3867]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3493]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3450]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3299]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2932]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2126]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2094]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1952]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1941]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1740]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик