Кириш Регистрация
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 17:30 Бразилия 5-0 Коста-Рика
24/09 20:00 Нидерландия 1-3 Украина
24/09 22:00 Валенсия 0-0 Осасуна
24/09 22:00 Севилья 2-1 Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта 2-3 Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид 3-2 Алавес
25/09 17:30 Пахтакор 6-0 Олимпик
25/09 20:30 Андижон - Нефтчи
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе
26/09 18:30 Навбаҳор - Сўғдиёна
26/09 18:30 Динамо - Сурхон
26/09 22:00 Лас-Пальмас - Бетис
26/09 22:00 Эспаньол - Вильярреал
27/09 00:00 Сельта - Атлетико

Бугун Евро-2016 саралашига қурьа ташланади

Баҳо:
+ | -

Бугун Ницца шаҳридаги "Акрополис" анжуманлар саройида Европа чемпионати - 2016 саралаш босқичи учун қурьа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, бу сафарги саралашда иштирокчилар сони рекорд даражани ташкил этган - 53та.

Қурьа жараёнида УЕФА бош котиби Жанни Инфантинога жаҳон футболининг энг яхши 13 нафар дарвозабони ёрдам беради.

Қурьа натижаларига кўра жамоалар олтитадан саккиз гуруҳга, шунингдек бешта жамоа ўрин оладиган яна бир гуруҳга бўлинади. Финал босқичига ҳар бир гуруҳнинг икки энг кучли жамоаси тўғридан-тўғри йўл олади. Энг яхши кўрсаткичга эга бўлган битта учинчи ўрин соҳибига ҳам шундай имконият тақдим этилади. Қолган 8 жамоа ўтиш баҳслари орқали Франция-2016нинг сўнгги тўрт иштирокчисини аниқлашади. Шу тариқа финал босқичида 24та терма жамоа иштирок этади.

Мезбон сифатида саралашдан озод этилган Франция икки йилдан сўнг тўққизта шаҳрида Евро-2016 иштирокчиларини кутиб олади.

Қурьа саватчалари қуйидагича кўриниш олган:

1-саватча: Испания, Германия, Голландия, Англия, Италия, Португалия, Греция, Россия, Босния ва Герцеговина.

2-саватча: Украина, Хорватия, Швеция, Дания, Швейцария, Бельгия, Чехия, Венгрия, Ирландия.

3-саватча: Сербия, Туркия, Словения, Израиль, Норвегия, Словакия, Руминия, Австрия, Польша.

4-саватча: Черногория, Арманистон, Шотландия, Финляндия, Латвия, Уэльс, Болгария, Эстония, Беларусь.

5-саватча: Исландия, Шимолий Ирландия, Албания, Литва, Молдова, Македония, Озарбайжон, Грузия, Кипр.

6-саватча: Люксембург, Қозоғистон, Лихтенштейн, Фарер ороллари, Мальта, Андорра, Сан-Марино, Гибралтар.

Қурьа маросими Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:47, 23.02.2014.
Ўқилди: 4174 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.