Футбол - дунёдаги энг оммавий спорт турларидан бири бўлиб, бугунги кунда жаҳон миқёсида минглаб футбол клублари фаолият юритмоқда. Уларнинг ҳар бири ўзининг миллионлаб мухлисларига эга. Шу боис футболни «миллионлар ўйини» деб ҳам атайдилар.
Мен Ўзбекистон клубларининг халқаро майдонларидаги ўйинларига кўп эътибор қаратаман. Нега деганда, юрт шаънини муносиб ҳимоя қилаётган жамоалар учрашувларига меҳрим баланд. Омади келиб ғалаба қозонгандек бўлса, шу куни кайфиятим ҳам кўтарилиб, ўзимни бахтиёр сезаман. Лекин жамоаларимиз мағлубиятга учрайдиган бўлса борми, биз мухлис халқи учун ортиқча гапиришга ҳожат қолмайди.
Бугун Осиё қитъасида нуфузи жиҳатидан биринчи ўринда турадиган Осиё чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-тур ўйинларига старт берилади. Мана уч йилдан буён ОЧЛ Шарқ минтақасида қатнашиб келаётган Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси бу йилдан эътиборан Ғарбий минтақада қатнашадиган булишди. «Бунёдкор» жамоаси сафарда Саудия Арабистонининг «Ал-Фатҳ» жамоасига қарши жорий йилнинг энг биринчи халқаро расмий ўйинини бошлайди.
«Бунёдкор» жамоасининг мухлислари нафақат Тошкентда балки бутун Ўзбекистонда кўплаб топилади десак, муболаға қилмаган бўламан.
Европа чемпионлар лигасининг юртимиздаги доимий мухлислари ҳам бугун Европа футболини бир четга суриб қўйиб, бир-бирлари билан дўстона алоқада бўлиб, бирлашиб «Бунёдкор» жамоасинни қўллаб-қўвватлаб туришига ишончим комил.
Ўзбекистондаги ва юртимиздан ташқари чет элларда юрган футбол мухлисларимизни бир оила фарзандлари каби бирлашишини, «Бунёдкор» жамоасини хоҳ стадионда бўлсин, хоҳ телевизор қаршисида бўлсин, хоҳ интернет орқали бўлсин қўллаб-қўвватлаб туришга чақираман.
Чунки «Бунёдкор» жамоаси Осиё чемпионлар лигасида қатнашаётган ягона жамоамиздир!
КУЧ-БИРЛИКДА!
Олға, «БУНЁДКОР»
Абдумажид Қодиров