Осиё чемпионлар лигасидаги ягона вакилимиз «Бунёдкор» ўз иштирокини бошлади. Саудия чемпиони «Ал Фатҳ» меҳмони бўлган жамоамиз 0:0 ҳисобидаги дуранг билан ортга қайтди.
Ўйин жуда хотиржам бошланди. Майдон эгалари ўйиндан олдин ҳам тезкор гол уришга ҳаракат қилишларини таъкидлашганди. «Бунёдкор» эса янги футболчиларнинг бир-бирлариниш тушуниб олгунича анча қийналди. Бу жамоанинг илк расмий ўйини экани шундоқ билиниб турарди. Саудия чемпиони асосан қанотлардан ҳужумлар амалга оширди. Жамоага янги келиб қўшилган ҳимоячи Симеоненко анча мазмунли ўйин кўрсатди. ҳимояда совуққон ҳаракат қилди ва ҳужумчиларга имконият қолдирмади. Хайрулла Каримов эса иккинчи қаватда деярли ҳукмронлик қилди. Биринчи бўлимдаги энг хавфли вазиятни майдон эгалари амалга оширишди. Тунислик ҳужумчининг кучли зарбасини дарвозабонимиз эгаллаб олди. Кўп ўтмай «Барселона» мактаби тарбияланувчиси Карлос Кото катта саҳнага чиқди. У майдон марказидан тўпни эгаллаб олди ва жарима майдонига кирмай жуда кучли зарба йўллади, лекин дарвозабон бу ерда жуда аниқ ўйнади ва тўпни эгаллаб олди. Шу тариқа разветкага ажратилган биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимни «Бунёдкор» анча фаол бошлади. Тайм аввалида Карлос Кото чап қанотдан олдинга борди ва битта ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвоза яқинига ажойиб тўп узатишини амалга оширди, лекин бу ерда ҳеч ким тўпга етиб кела олмади. Кўп ўтмай Сардор Рашидов ўнг қанотдан тўпни Акмал Шораҳмедовга узатди. Ҳужумчининг бош билан берган ажойиб зарбасини эса дарвозабон қайтарди.
Ўйин шу тариқа 0:0 ҳисобида якунланди.
ОЧЛ, "В" ГУРУҲИ, 1-ТУР
"АЛ-ФАТҲ" - "БУНЁДКОР" - 0:0
Огоҳлантиришлар: Муҳаммад ал-Феҳад (23) — Воҳид Шодиев (13), Дилшод Жўраев (23), Сардор Собирхўжаев (87)
"Ал-Фатҳ": 12. Али ал-Мазядий, 4. Бадр ал-Наклий, 5. Жемел Аммар, 7. Ҳамдан ал-Ҳамдан (88. Муборак ал-Асмарий 75), 8. Ҳуссайн ал-Муқаҳвий, 9. Фуакупуту Дорис Саломо, 14. М.Феҳад, 17. Ал-Абдуллоҳ Абдуллоҳ Али, 21. Муҳаммад Ҳайдар (80.Муҳаммад Султон 90+1), 32. Бо Шагра Абдулазиз Юсуф, 77. Элтон Хосе Хавьер Гомес (15. Бадир ал-Хамийс 84)
Захирада қолганлар: 11.Фаҳад Эссам ас-Сауд, 22. Абдуллоҳ ал-Овайшир, 25. Абдуллоҳ ал-Дусарий, 50. Шафи ал-Доссарий,
"Бунёдкор": 25. Муроджон Зуҳуров, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Хайрулла Каримов (18. Бобур Акбаров 66), 5. Дилшод Жўраев (Сардор Собирхўжаев 63), 8. Жавлон Иброҳимов, 11. Александр Пишур, 14. Воҳид Шодиев, 16. Карлес Кото (33. Олег Зотеев 81), 21. Сардор Рашидов, 23. Саҳоб Жўраев, 40. Симоненко
Захирада қолганлар: 6. Анвар Ғофуров, 10. Анвар Бердиев, 24. Баҳодир Пардаев, 45. Акбар Тўраев
Бош ҳакам: Ким Донг Чжин (Жанубий Корея)
"АЛ-ЖАЙИШ" - "ФУЛАД" - 0:0