Осиё чемоионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги «Фулад» ҳамда «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Учрашувда «Фулад» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинни «Бунёдкор» анча хотиржам бошлади. Майдон марказида Жавлон Иброҳимовнинг ҳаракатларини алоҳида таъкидлаш керак. Биринчи бўлимда жамоалар ҳа деганда ҳужумга ўтишмади. «Бунёдкор» асосан узоқ масофадан зарба беришга эътибор қаратди. Вазиятлардан бирида Абвар Ғофуров майдон марказидаги шерикларидан тўпни қабул қилиб олди ва қанотдан марказга кўчиб зарба йўллади, лекин жуда кучсиз. Таъкидлаш жоики, бугун Алибобо Раҳматуллаев асосий таркибда ўйинга тушди. Тайм ўрталарида «Бунёдкор» жарима зарбаси тепиш имконига эга бўлди. Олександр Пишурнинг зарбаси жуда кучли чиқди, лекин ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Умуман олганда биринчи бўлимда айтарли ҳужум бўлмади. Шу тариқа дастлабки 45 даиқаликда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол бошлашди. «Бунёдкор» дарвозабои Акбар Тўраев кўп вазиятларда жамоасини қутқариб қолди. Айниқса Ризоининг зарбаларни хавфли бўлди. «Бунёдкор»нинг ҳужумларига эса одатдагидай якун етишмади. Воҳид Шодиевнинг ҳаракатларидан қониқмаган Миржалол Қосимов унинг ўрнига тажрибали Анвар Бердиевни туширди.
77-дақиқада яқин «Фулад» бурчакдан тўп тепди. Жарима майдони ичида барчадан баланд сакраган Аюб Вали бош билан зарба берди ва ҳисобни очди. «Бунёдкор» ҳар қанча ҳаракат қилмасин, гол ура олмади ва имкониятни бой берди.