Кириш Регистрация
01/11 00:45 Комо 1-5 Лацио
01/11 00:45 Рома 1-0 Торино
01/11 16:00 Локомотив 0-1 Насаф
01/11 18:15 Сўғдиёна 2-4 Сурхон
02/11 01:00 Алавес - Мальорка
02/11 15:00 Олимпик - Навбаҳор
02/11 17:15 Қизилқум - Динамо
02/11 17:30 Ньюкасл - Арсенал
02/11 18:00 Осасуна - Вальядолид
02/11 19:00 Болонья - Лечче
02/11 20:00 Борнмут - Манчестер Сити
02/11 20:00 Ипсвич - Лестер
02/11 20:00 Ливерпуль - Брайтон
02/11 20:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
02/11 20:00 Саутгемптон - Эвертон
02/11 20:15 Жирона - Леганес
02/11 22:00 Удинезе - Ювентус
02/11 22:30 Вильярреал - Райо Вальекано
02/11 22:30 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
03/11 00:45 Монца - Милан
03/11 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
03/11 16:00 Нефтчи - Бунёдкор
03/11 16:30 Наполи - Аталанта
03/11 18:00 Атлетико - Лас-Пальмас
03/11 18:15 Металлург - ОКМК
03/11 19:00 Торино - Фиорентина
03/11 19:00 Тоттенхэм - Астон Вилла
03/11 20:15 Барселона - Эспаньол
03/11 21:30 Ман. Юнайтед - Челси
03/11 22:00 Верона - Рома
03/11 22:30 Севилья - Реал Сосьедад

Даврон Файзиев: «Ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбораётганимиз — ачинарли»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жиззахликлар бош мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

— Ўйин мухлисларбоп бўлди, аммо бизнинг жамоа учун муваффақиятсиз якунланди. Ўйинда 4та гол киритилди. Бундан ҳам кўп гол кўришимиз мумкин эди. Бугун ҳам ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Тўртта тур давомида 11та гол ўтказиб юборган бўлсак, шулардан 8таси ўз хатоларимиз эвазига ўтказиб юборяпмиз. Энг ачинарлиси шунда. Биз бугун ҳимояга ётиб олмадик. Очиқ ўйин қилишга ҳаракат қилдик. Аммо кўп хато қилдик. "Локомотив" ҳақли ғалабага эришди, биз эса қўлдан келганча ҳаракат қилдик.

Биз ҳали ўз муаммоларимиздан чиқиб кета олмаяпмиз. Бундай пайтда мураббийга осон эмас. Молиявий муаммолар ўз таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Шу пайтгача буни беркитиб келгандим. Клубнинг футболчилар олдида аввалги ва бу йилги мавсум учун катта қарзи бор. Тўғри, бу мағлубият учун баҳона бўла олмайди. Менга бошқа клублардан таклифлар бўлганди. Аммо шароит оғир бўлишига қарамай, клубни тарк этгим келмади. Ҳар қандай шароитда ҳам мухлислар учун ўйнаётган шогирдларимга миннатдорчилик билдираман.

— Баъзи давлатларда маблағлар клублар ўртасида тенг тақсимланади. Масалан, Қатарда мамлакат футбол федерацияси клублардаг 3 нафардан легионерларнинг харажатларини қоплайди. Бизда ҳам шундай тизим жорий қилинса, вилоятдаги клублар ўзларини бироз эркин ҳис қилган бўлишарди. Ушбу таклифга муносабатингизни билмоқчи эдим.
— Берган таклифингиз тўғри. Аммо бундай ҳолатда биз уй қуришни том ёпишдан бошлаган бўламиз. Аввал жамоа ўз ўйинини, ўз мактаби ва ўз йўналишига эга бўлиши керак. Ҳозирги кунда бизнинг ўз стадионимиз йўқ. Шахсий автобусимиз йўқ. Зоминдаги ўйинларни ўтказиш учун фақат ўйин куни борамиз холос. Бундай шароитда жамоадан бирор нарса талаб қилиш ҳам қийин. Ўз майдонимизда "Динамо"га ютқазганимиздан кейин ҳалигача ўзимга кела олмайман. Шуни тушуниб етдимки, омад ҳамиша келавермайди. Пойдевор бўлмаган жойда ҳадеб ғалаба қозониш ҳам қийин вазифа. Маблағни клубларга тенг тақсимлаш фикрига мен ҳам қўшиламан. Буни хоҳлардим. Аммо бу менинг қўлимда эмас.

— Жамоа очиқ ўйин кўрсатмоқда деб айтяпсиз. Аммо жамоа олий лигада жон сақлаб қолиш учун кучли клублар билан ўйинларда ҳимоявий ўйин қилгани ва қарши ҳужумларда гол уришга ҳаракат қилгани яхшироқ эмасми?
— Гапингизга қўшиламан. Лекин ўша битта вазиятни ҳам аввало яратиш керак. Бугун "Локомотив" билан ўйинда ҳужумкор ўйин қилдик деб айта олмайман. Ўз хатомиз эвазига битта гол ўтказиб юборганимиздан кейин шогирдларимда руҳий синиш юзага келяпти. Жамоа ҳужум ташкил қилиш ўрнига яна битта хатога йўл қўймаслик ҳақида ўйлай бошлашади. Ундан ташқари, ўз уйимиздаги ўйинларда ҳимоявий ўйин қилишга ҳақимиз йўқ, бизга ғалабалар керак.

— Жиззах вилояти Биринчи лигада иккита жамоага эга. Бу ҳолат ҳам Олий лига клубининг аҳволига таъсир кўрсатмайдими?
— Бу жамоаларнинг вилоятга алоқаси йўқ. Улар ўз-ўзини боқади, ўз-ўзини таъминлайди. Балки, битта вилоятда 3та эмас, 2та клуб қилиш керакдир. Биттаси Олий лига жамоаси бўлса, иккинчи биринчи лигадаги фарм-клуби тарзида фаолият олиб боради. Бундай таклифлар бўлган. Аммо ҳозирча бу таклифга аниқ жавоб берилмади.

— Вилоят раҳбарияти томонидан жамоа олдига қандай талаб қўйилган? Жамоа Олий лигада жон сақлаб қолса бўлдими ёки пастга тушиб кетса ҳам фарқи йўқми?
— Бу саволни очиқ қолдираман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:32, 07.04.2014.
Ўқилди: 2715 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.