“Бунёдкор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги рақиби Эроннинг “Фулад” клуби ўз мамлакати чемпионлигини қўлга киритди.
Аҳваз клуби чемпионатнинг сўнгги турида “Гостареш” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол 37-дақиқада Меҳрдад Жамаати ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, “Фулад” 57 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалини биринчи поғонада якунлади.
Жамоанинг асосий рақобатчиси – Теҳроннинг “Нафт” клуби охирги турда мағлубиятга учраб, якунда бронза медаллари билан кифояланди.
Иккинчи ўрин эса 55 очко жамғарган “Истиқлол”га насиб этди.