Мадриднинг «Реал» клуби ёрдамчи мураббийи Зайниддин Зидан шу йилнинг июнь ойида Қозоғистонга боради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, Олматанинг «Қайрат» жамоаси ўзининг 60 йиллик юбилейини нишонлаш муносабати билан қатор жаҳон юлдузлари иштирокида байрам ўтказади. Унда Зидан ҳамда Фабьен Бартезларнинг ҳам номи келтирилган.