«МЮ» ярим ҳимоячиси Аднан Янузай Бельгия терма жамоасини танлади. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, асли косовалик бўлган Янузайни Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Марк Вильмотс жаҳон чемпионатига олиб кетади.
«Аднан Бельгия терма жамоасида ўйнаши мумкин. Бу жуда яхши хабар бўлди. Бундай талантли футболчидан кечиб бўлмайди»,- дейди мураббий.