"Севилья" бош мураббийи Унаи Эмери Европа лигаси ярифиналида "Валенсия"га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, "Севилья" икки ўйин натижасига кўра, финалга йўл олди (2:0, 1:3).
"Сўнгги дақиқаларда кўп голлар урилади. Бу жуда ҳам кам учрайдиган ҳодиса эмас, шунинг учун охиригача курашдик. Йигитларга балли, улар курашдилар ва гол уриб финалга йўл олдик", - дейди Эмери.