Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 15:00 Аделаида Юн. 3-0 Тай По
17/09 15:00 Лион Сити Сэйлорс 1-1 Патхум Юнайтед
17/09 15:00 Матида Зелвия 2-0 Свай Риенг
17/09 17:15 Шангхай Шенхуа 2-1 Тампинес Роверс
17/09 17:15 Китчи 0-0 Кангвон
17/09 17:15 Пномпен Краун 2-1 Кучинг Сити
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд - Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона

Футзал. ОЧ-2014: Таиланд - Япония учрашуви олдидан

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичи ўйинларига 5 май куни якун ясалди. Ушбу босқич якунларига кўра, чорак финалга “А” гуруҳидан Кувайт ва Вьетнам, “В” гуруҳидан Эрон ва Австралия, “С” гуруҳидан Таиланд ва Ливан ҳамда “D” гуруҳидан Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари йўл олишди.

7 май куни бўлиб ўтадиган чорак финал босқичида Кувайт – Австралия, Таиланд – Япония, Эрон – Вьетнам ва Ўзбекистон – Ливан учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур учрашувлардан бир кун олдин, чорак финалда иштирок этадиган барча терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Қуйида Таиланд ва Япония терма жамоалари бош мураббийлари билдириб ўтган фикрлар келтирилган:

Виктор Херманс (Голландия) – Таиланд терма жамоаси бош мураббийи:
- Биз чорак финалга йўл олганимиздан жудаям бахтиёрмиз, аммо рақибимиз Япония бўлганидан хафамиз. Бу жамоага қарши тўп суриш ниҳоятда қийин. Икки йил олдин Дубайда бўлиб ўтган финал учрашувида биз айнан Японияга мағлуб бўлганмиз. Ўша ўйиндаги ҳисобни эслатишни ҳожати йўқ деб ўйлайман (Япония 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган). Нима бўлганда ҳам, учрашув биз учун қийин кечади, бунга ишончим комил. Албатта, бу сафар Япониядан ўч олишга ҳаракат қиламиз. Шогирдларим буни жуда исташади.

Мигель Родриго – Япония терма жамоаси бош мураббийи:
- Япония терма жамоаси Таиландга қарши яна бир финал учрашувини ўтказиш учун тайёр. Жамоалар бир хил савиядаги ўйинни кўрсатишади. Эртага, тактик ва физик жиҳатдан кучлироқ бўлган терма жамоа ғалаба қозонади. Албатта омад ҳам кўп нарсани хал қила олади. Биз Дубайдаги финал учрашувининг натижасини унутганмиз. Бу тарихда қолди ва бизга қарши умуман бошқа Таиланд майдонга тушишини яхши биламиз. Ўйлашимча, мухлислар жудаям қизиқ ўйин гувоҳига айланишади. 

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 14:55, 06.05.2014.
Ўқилди: 3473 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик