Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

«Сўғдиёна» - «Бунёдкор». ВИДЕО превью

Баҳо:
+ | -

1 июнь, якшанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 10-тури доирасидаги учрашувини Зоминда “Сўғдиёна”га қарши ўтказади.

Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги тўққизинчи тўқнашуви сифатида тарихда қолади. Бунгача ўтказилган саккиз ўйиннинг барчасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган. Тўплар фарқи – 29:1(!).

Ўзаро ўйинлар тўпурарлари ҳақида гап кетганда Сервер Жепаров, Ривалдо ва Олександр Пишурни эслаб ўтиш даркор. Бу икки футболчи жиззахликлар дарвозасига тўрттадан гол йўллашган. Эътиборлиси, Ривалдонинг тўрт голи бир ўйинга тўғри келади. Яна ҳам аҳамиятлиси бразилиялик футбол афсунгари ўз покерини 17 дақиқа ичида нишонлаган. Ўзаро ўйинларда ягона бўлиб турган “Сўғдиёна”нинг голига Артурос Фоменко муаллифлик қилган.

Қуйида “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” учрашувларининг жиззахликлар мезбонлигида ўтган учрашувлари қайдномаларидан кўчирмалар билан танишишингиз мумкин.

“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 0:5 (0:2)
30.06.2008. 13-тур. Жиззах. “Алпомиш” стадиони. 12453 томошабин
Бош ҳакам: Азамат Жалилов - 8,2
Голлар: Жепаров 11 (0:1), Ҳайдаров 32 (0:2), Солиев 49 (0:3), Жепаров 60 (0:4), Солиев 61 (0:5)

“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 0:3 (0:1)
04.08.2009. 16-тур. Жиззах. “Алпомиш” стадиони. 9567 томошабин
Бош ҳакам: Явар Нажафалиев - 8,7
Голлар: Каримов 26 (0:1), Карпенко 52 (0:2), Кападзе 73 (0:3)

“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 1:6 (0:1)
15.06.2011. 12-тур. Жиззах. “Алпомиш” стадиони. 8952 томошабин
Бош ҳакам: Валентин Коваленко - 9,4
Голлар: Карпенко 9 (0:1), Фоменко 53 (1:1), Трифунович 55 (1:2), Ҳайдаров 64 (1:3), Карпенко 71 (1:4), Трифунович 75 (1:5), Ражабов 84 (1:6)

“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 0:2 (0:1)
08.11.2013. 26-тур. Зомин. “Зомин” марказий стадиони. 5031 томошабин
Бош ҳакам: Олим Толибжонов (Тошкент)
Гол: Пишур 7 (0:1), Рашидов 47 (0:2)

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 09:11, 01.06.2014.
Ўқилди: 5276 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.