"Бунёдкор" клуби кеча Зоминда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди ва "қалдирғочлар"нинг икки голидан бири Темур Аюпов ҳисобига ёзилди. 1993 йилда туғилган футболчи Олий лигадаги дебют ўйинида дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Ўйиннинг 62-дақиқасида Воҳид Шодиев ўрнига захирадан тушган Темур орадан 4 дақиқа ўтиб огоҳлантириш олди. Зоминдаги баҳс тугашига 4 дақиқа қолганида Саҳоб Жўраевнинг бурчакдан оширган тўпини Темур Аюпов боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
Аюпов Ёшлар лигасининг ушбу мавсумида 5та гол уришга муваффақ бўлган.