Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

32 иштирокчи ва 32 та факт

Баҳо:
+ | -

Ҳозир бутун дунё футбол жамоатчилигини ЖЧ-2014нинг илиқ тафти чулғаб олган, десак муболаға бўлмас. Сиз айнан қайси жамоага мухлислик қилмоқчисиз? У ҳақда аниқ факт керакми? Марҳамат, эътиборингизни 32та иштирокчига дахлдор 32 фактга қаратинг.

Бразилия. Бу жамоа беҳисоб рекордлар соҳиби. Бразилияликлар энг кўп чемпионлик мақомига эгалар (буни ҳамма билади), қолаверса, мундиал тарихидаги энг кўп ғалаба (67та), энг кўп гол (210та) каби турли-туман кўрсаткичлар уларга тегишли.

Хорватия. Жамоанинг ҳозирги таркибига кирган 3 нафар футболчигина «Динамо» З. ёки «Хайдук»да ўйнамаган, холос. Улардан бири - Иван Ракитич эса Хорватия миллий чемпионатида умуман тўп сурган эмас.

Мексика. Табиийки, Бразилия термаси иштирокидаги гуруҳ босқичи ўйинлари чиптаси энг қиммат нархда сотилади. Лекин нархи баланд чипталар Хорватияга қарши очилиш ўйини эмас, балки «пентакампеонлар»нинг Мексика билан баҳсларига тегишли. Бу ўйинга чиқарилган чипталарнинг ўртача баҳоси - 2854,50 доллар. Ҳаттоки, чорак финал баҳси ҳам мухлисга бундан арзонроқ тушади.

Камерун. Жамоа ЖЧга 7 марта чиқди ва бу Африка термалари учун энг яхши натижа ҳисобланади. «Бўйсунмас шерлар» ЖЧ финал раундларида 20 марта майдонга тушишган. Голни ноодатий тарзда нишонлаш усули муаллифи Роже Милла эсингиздадир...?

Испания. Жаҳон чемпионати тожини ўзга қитъада кийган Европанинг ягона жамоаси.

Голландия. Абадий иккинчи. Голландлар 3 марта финалга чиқиб, бирор марта ҳам кубокни қўлга киритишмаган. Жамоа жаҳон чемпионатларида 3 марта гуруҳ босқичидан чиққан ва ҳар сафар битта терма - Бразилияга тўқнаш келиб, курашни тўхтатган.

Австралия. Жамоанинг ЖЧ-2014га «заявка» қилинган ҳимоячиларидан ҳеч бири миллий термада гол урган эмас.

Колумбия. ЖЧ-2014да Эквадор, Гондурас ва Коста-Рика термаларига колумбиялик мутахассислар устозлик қилишади. Колумбия термасининг ўзи эса Аргентина паспортига эга мураббийни ишга ёллаган.

Греция. Жаҳон чемпионатларида гуруҳ босқичидан бирор марта чиқолмаган ягона Европа чемпиони.

Кот-д~Ивуар. Энг иродали африкаликлар. «Қора қитъа»нинг Жаҳон чемпионати ўйинида 2та тўп фарқи билан ютқаза туриб, якунда ғалаба қозонган ягона вакили. «Филлар» 2006 йили Сербия ва Черногория термасини аламда қолдиришганди.

Япония. «Самурайлар» ЖЧда 4 марта иштирок этишган. Қитъадошларимиз гуруҳ раундида Европанинг 2та ва Африканинг 1та жамоасига дуч келишган ҳолатда «плей-офф» масаласини ҳал этишган. Аммо, гуруҳда Жанубий Америка вакили билан ўйнашларига тўғри келганда, сўнгги ўрин билан чекланишган.

Уругвай. Бразилиядаги ЖЧга Жанубий Америкадан 5 нафар жамоа жалб этилган. Хуллас, Уругвай Жанубий Американинг ЖЧга жамоа юборган, аммо ҳакам юбормаган ягона давлатидир.

Коста-Рика. Энг арзон жамоа. Бразилиянинг Pluri Consultoria агентлиги талқини бўйича Коста-Рика термасининг бозор нархи 20 млн. евро, холос. Таққослаш учун келтирсак, Бразилия термаси (энг қимматбаҳо жамоа) 500 млн. евродан ҳам баландга баҳоланган.

Англия. «Ливерпуль»ни инглизлар термасининг базавий клуби де-йиш мумкин. Рой Хожсон «қизиллар» таркибидан 6 нафар футболчи чақирди.

Италия. Халқаро футбол уюшмасининг 100 йиллиги муносабати билан Пеле томонидан тузилган FIFA100 рўйхатига тушган футболчига эга ягона жамоа.

Швейцария. Мазкур жамоа Европа чемпионатида 3 бор иштирок этган (бир сафар мезбон сифатида) ва уларнинг ҳеч бирида гуруҳ босқичидан ўтолмаган. ЖЧда эса аксинча, 3 марта чорак финалда ўйнаган. Тўғри, бу муваффақиятларнинг барчаси илк Европа чемпионатигача кузатилган - 1934, 1938 ва 1954 йиллари.

Эквадор. Мамлакат Футбол Федерацияси бундан деярли 1 йил муқаддам вафот этган Кристиан Бенитес ҳурмати юзасидан унинг ўйинчилик рақами - «11»ни ҳеч кимга бермоқчи эмас. Лекин ФИФА талабига кўра, ЖЧда рақамлар тартиби (1дан 23гача) бузилмаслиги шарт. Хуллас, Бразилияда 11-рақам остида «Локомотив» (Москва)нинг собиқ ҳужумчиси Фелипе Кайседо тўп сурадиган бўлди. Умуман, эквадорлик футболчилар ЖЧдаги иштирокларини марҳум жамоадошлари хотирасига бағишламоқчилар.

Франция. 1998 йили Жаҳон чемпионига айланган ўша буюк терма жамоа таркибида «А» сериясида тўп сурувчи 7 нафар футболчи йиғилганди. Франция чемпионати вакиллари эса 10 нафар эди. 16 йил Франция термаси таркиби географияси анча ўзгарди. Ҳозирги таркибда АПЛнинг 9, Лига 1нинг 8 нафар вакили бор. Италия «А» сериясидан эса биргина Поль Погба чақирилган.

Гондурас. Навбатдаги ЖЧ иштирокчилари орасида аввал ҳам мундиалда ўйнаган, аммо ғалаба нималигини билмаган ягона жамоа.

Аргентина. Гонсало Игуаин ЖЧнинг битта ўйинида 3та гол урган ягона футболчи (ЖЧ-2010да Ж.Корея термаси дарвозасига). ЖЧ-2014нинг иштирокчилари орасида ундан ташқари, биргина Мирослав Клозе «хет-трик» уддасидан чиққан (ЖЧ-2002да).

Босния ва Герцеговина. Жаҳон чемпионатининг ягона дебютант жамоаси.

Эрон. Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо жамоалар орасида ФИФА рейтинги пешқадами.

Нигерия. Африканинг ЖЧ гуруҳ босқичида 2 марта биринчи ўринни банд этган ягона жамоаси. «Бургутлар» 1994 йили Болгария, Аргентина ва Греция, 1998 йили эса Парагвай, Испания ҳамда яна Болгария термаларини ортда қолдиришганди.

Германия. Финал ўйинларида энг кўп мағлубиятга учраган жамоа. Немислар 4 марта 2-ўрин билан қаноатланган (1966, 1982, 1986 ва 2002 йиллари). Лекин «бронза» учун ўйинлар Германия термасига анча омадли келган: 5 ўйиннинг 4тасида ғалаба.

Португалия. Португалларнинг ЖЧлар тарихидаги энг юқори натижалари - 3-ўрин (1966 йили). Улар «бронза» учун баҳсда собиқ иттифоқ термасини мағлуб этишганди.

Гана. Энг «руслашган» жамоа. «Қора юлдузлар» таркибида Россия премьер-лигасида фаолият юритувчи 3 нафар футболчига жой топилди. Булар - Муҳаммад Рабиу («Кубань»), Муборак Вакасо («Рубин») ва Мажид Уорис («Спартак»).

АҚШ. Жамоани немис мутахассиси Юрген Клинсманн бошқаряпти. Шунинг баробарида таркибидаги 5 нафар футболчи АҚШ ва Германия фуқаролигига эга. Қолаверса, жамоа сафида исландиялик, мексикалик, норвегиялик, колумбиялик ва таитилик америкаликлар ҳам бор.

Бельгия. ЖЧ-2014га Европадан борган энг ёш жамоа. Марк Вилмотс йиққан таркибнинг ўртача ёши 26 йилу 15 кунга тенг.

Жазоир. ЖЧлар тарихида Европа жамоасидан устун келган Африканинг илк вакили. Жазоирликлар 1982 йили ГФР термасини 2:1 ҳисобида доғда қолдиришганди.

Россия. ЖЧ иштирокчилари орасида таркибини фақат ички миллий чемпионат вакилларидан тузган ягона жамоа.

Ж.Корея. ЖЧлар тарихида ярим финалда ўйнашга муваффақ бўлган Осиёнинг ягона жамоаси.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 16:55, 21.06.2014.
Ўқилди: 5551 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.