Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Мексика сўнгги дақиқалар «қурбони»га айланди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатининг Голландия ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги нимчорак финал баҳси драматик тарзда якунланди.

Ном ва савия жиҳатдан Голландия терма жамоаси ушбу тўқнашувда фаворит эди. Шу боис бўлса керак, ушбу ўйинга руҳий жиҳатдан жиддий ёндашув борасида Мексикада муаммо бўлмади. Европаликлар эса гуруҳда 100 фоизлик натижа кўрсатишгани, Испанияни йирик ҳисобда мағлуб этишгани сабаб бўлдими ёки ҳаво ҳароратининг юқорилиги туфайлими, Луи ван Гал шогирдлари ўйинни яхши бошлай олишмади. Улар ўз ўйинларини фақат 80-дақиқаларга келибгина кўрсата бошлашди.

Мексика яхши ҳимояланди ва қарши ҳужумларда кўплаб имкониятларни юзага келтирди. Иккинчи бўлим бошида Жованни дос Сантос 20 метрдан зарба йўллаб, Голландия дарвозасини ишғол қилди.

Голландия тезда ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Тўп бурчакдан етказиб берилганидан кейин Де Врей 5-6 метрдан дарвоза томон зарба берди. Очоа даҳшатли сэйв билан тўпни қайтариб қолди. Тўп унинг қўлидан кейин дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди. Ўйиннинг 74-дақиқасида Очоа Роббен ўткир бурчак остида йўллаган зарбасини оёғи билан қайтарди.

Ўйин якунланиб бораётганида Ван Гал шогирдларига стандарт вазият ёрдамга келди. Роббен тўпни бурчакдан етказиб берди ва голландияликлардан бир тўпни бош билан дарвозага эмас, ортга қайтарди. Снейдер эса 10-12 метрлардан кучли зарба билан тўпни дарвоза бурчагига жойлаб қўйди. 1:1.

Ушбу гол Мексикага руҳий таъсир ўтказганига бор гап. Бош ҳакам Педро Проэнса эса ўйинга 6 дақиқа қўшиб берди. Дарвоқе, ҳаво ҳарорати 32 даражадан юқори бўлгани учун ушбу ЖЧда илк марта ҳар иккала бўлимнинг 30-дақиқасида 2 дақиқалик тайм-аут берилди. Қўшимча дақиқалар ўтиб бораётганида Роббен чап қанотдан ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдончасига ёриб кирди ва майдоннинг сўнгги чизиғи устида тўпни тўхтатди. У Мексика сардори Рафаэль Маркесдан ўтиб кетаётганида ҳимоячи Роббеннинг оёғидан илиб қолди. Ўйин давомида айнан Роббен жарима майдончаси ичида икки марта йиқилган вазиятда пенальти бермаган ҳакам, учинчисида 11 метрли нуқтани кўрсатди. Пенальтини эса Клаас Ян Хунтелар кучли зарба билан голга айлантирди.

Европа шарафини ҳимоя қилаётган яна бир жамоа мусобақани тарк этишига сал қолди. Ушбу ўйин Голландия учун сабоқ бўлса ажабмас. Мексика эса кетма-кет олтинчи маротаба плей-оффга чиқиб, олтинчи марта плей-оффнинг илк босқичидаёқ ортга қайтадиган бўлди.

ЖЧ-2014, НИМЧОРАК ФИНАЛ
ГОЛЛАНДИЯ - МЕКСИКА - 2:1 (0:0)
Голлар: 0:1 – 48 дос Сантос, 1:1 – 88 Снейдер, 2:1 – 90, пенальти Хунтелар.
Голландия – Силессен, Верхаг (Депай, 56), де Врей, Влар, Блинд, Н. де Йонг (Мартинс Инди, 9), Вейналдум, Снейдер, Кюйт, ван Перси (Хунтелар, 76), Роббен.
Мексика – Очоа, Маcа, Маркес, Морено (Рейес, 46), Агиляр, Сальсидо, Лайюн, Эррера, Гуардадо, дос Сантос (Акино, 61), Перальта (Х. Эрнандес, 75).
Огоҳлантиришлар: Агиляр (69), Маркес (90), Гуардадо (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:58, 29.06.2014.
Ўқилди: 5153 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.