Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Уимблдон кубоги. Федерер Вавринкани мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Баҳо:
+ | -1

Уимблдон кубоги мусобақасининг чорак финалида икки швейцариялик теннисчилар — Рожер Федерер ва Стэн Вавринка ўртасидаги баҳс 3 соатга яқин давом этди ва у анча қизиқарли кечди.

Биринчи сетда Вавринка ўзининг номдор ватандошини ҳар томонлама — тактика, тезлик, тўп узатиш, орқа чизиқда ҳаракат борасида мағлуб этди. 6:3.

Иккинчи сетда Федерер кортга бошқача концентрация билан чиқди. У учинчи геймдаёқ брейк-поинтга эга бўлганди, бироқ ундан фойдалана олмади. Баҳс тай-брейккача давом этди. "Лотерея"да Рожернинг қўли баланд келди.

Учинчи сетдан бошлаб устунлик аста-секин Уимблдоннинг етти карра ғолиби томонига ўта бошлади. Федерер кутилмаган қарорлари билан ҳамюртини қийин аҳволга солиб қўйди. Боз устига, тўртинчи сетга келиб Вавринка чарчаб қолди. Натижада 3 ва 4-сетлар Федерер фойдасига ҳал бўлди.

Рожер Федерер ярим финалда канадалик Милош Раоничга қарши кортга чиқади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:31, 03.07.2014.
Ўқилди: 3820 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик