Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Шахмат. Эртага Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бошланади

Баҳо:
+ | -5

Жорий йилнинг 1-14 август кунлари Норвегиянинг Тромсе шаҳрида 41-бор ташкил этилаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўтказилади. Юздан зиёд давлат вакиллари иштирокида ўтказиладиган мазкур нуфузли мусобақада Ватанимиз шарафини ўн нафар спортчи ҳимоя қилади.

Эркаклар ўртасида ўтказиладиган мусобақада Россия, Украина, Франция, Арманистон, АҚШ ва Венгрия терма жамоалари рейтинг-фаворит жамоалар сифатида эътироф этилган. Ўзбекистон терма жамоаси (Рустам Қосимжонов, Антон Филиппов, Марат Жумаев, Жаҳонгир Воҳидов, Улуғбек Тиллаев) мусобақада 34-рақам остида сараланган.

Ушбу рўйхатда яқин қўшниларимиз Қозоғистон термаси 42-рақам остида, Туркманистон термаси 66-рақам остида,Тожикистон 67-рақам остида, Қирғизистон термаси эса 101-рақам остида сараланган.

Хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган мусобақаларда 134 давлат терма жамоалари рўйхатдан ўтган. Рейтингда Хитой ва Украина термалари пешқадам бўлиб туришибди.

Мамлакатимиз терма жамоаси (Сарвиноз Қурбонбоева, Севара Боймуродова, Моҳинур Қахрамонова, Ирина Геворгян, Ольга Сабирова) ушбу рейтингда 45-рақам остида сараланган. Бу борада Қозоғистон 18-рақам остида, Туркманистон 56-рақам остида, Қирғизистон 82-рақам остида ва Тожикистон термаси 84- рақам остида сараланган.

Таъкидлаш жоиз, Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида халқаро тоифадаги ҳакам Ҳусан Турдиалиев ва ФИДЕ ҳаками Ирина Ким ҳакамлар бригадасидан ўрин эгаллашган.

Маълумот учун. Биринчи Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 1927 йили Лондон шаҳри (Буюк Британия)да ўтказилган. 1940 йилга қадар мазкур мусобақа “Миллатлар турнири” дея юритилган. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 1992 йил Манила шаҳри (Филиппин)да бўлиб ўтган ХХХ Бутунжаҳон шахмат олимпидасида фахрли иккинчи ўринни эгаллашган. Мазкур мусобақада Ватанимиз шарафини Валерий Логинов, Григорий Серпер, Александр Ненашев, Сергей Загрибельний, Михаил Салтаев ва Сайдали Йўлдошев ҳимоя қилишган. 2012 йили Туркиянинг Истамбул шаҳрида ўтказилган ХХХХ Бутунжаҳон олимпиада ўйинларида ҳамюртимиз Антон Филиппов иккинчи доскада кумуш медаль совриндори бўлган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:38, 31.07.2014.
Ўқилди: 3637 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7547]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2994]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2005]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1806]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1772]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1625]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1620]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1560]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1557]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1514]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик