"Милан" клубининг собиқ дарвозабони Себастьяно Росси гиёҳванд моддаларини сақлашда гумон қилинмоқда, дея хабар беради ИТАР-ТАСС.
Манбада келтирилишича, 49 ёшли италиялик собиқ футболчи Албаниялик наркодилер билан телефон сўзлашувлари асосида гумонда қилинган яна 17 киши билан ҳибсда сақланмоқда.
Росси 1990-2002 йилларда "Милан" сафида ўйнаган, шунингдек, "Чезена", "Форли", "Эмполи" ва бошқа клублар сафида ҳам фаолият кўрсатган.