Кириш Регистрация

Артур Геворкян: «Ушбу мавсумда энг яхши тўпурар бўлиш ниятим бор»

Баҳо:
+ | -

“Динамо” - “Насаф” (0:5) учрашувида жамоамиз сардори Артур Геворкян ҳар галгидек ўта фаол ҳаракат қилди. Ўйиндаги деярли барча голларда иштирок этиш билан бирга рақиб, дарвозасини икки марта ишғол этиб, Олий лига тўпурарлари баҳсида 9 та гол билан карвонбошиликни ўз қўлига олди. Ўйиндан кейин туркманистонлик футболчи учрашув ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

— Йирик ғалаба билан барча мухлисларни табриклайман. Ушбу ютуқ куни кеча фарзандлик бўлган мураббийимизгаям ўзига хос совға бўлди, — дея сўз бошлади Геворкян. — “Динамо”га қарши ўйинда барча бирдек яхши ҳаракат қилди ва мураббийимизнинг кўрсатмасини бекаму кўст уддалашга ҳаракат қилдик. Тезкор гол бизни янада руҳлантирди. Рақибимиз тез жавоб қайтариш учун олдинга ташланди ва биз қарши ҳужумда аниқроқ ҳаракат қилиб, мақсадга эришдик.

— Кейинги турда пешқадам “Локомотив” билан баҳс олиб борасизлар…
— Самарқанддаги ғалабани унутиб, кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Қизиқарли ўйин бўлишига шубҳа йўқ. Албатта ўз ўйимизда, мухлислар бизни қўллаб туришса, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

— Кечаги “дубл”дан кейин олий лигада тўпурарлар баҳсида биринчи поғонага кўтарилдингиз. Ўтган йили ҳам тўпурарлар рўйхатида эдингиз ва якунда 2-поғонани банд этгандингиз. Балки бу сафар энг юқори чўққини забт этиш насиб этар…
— Насиб этса. Ҳозирги ўринда мавсумни якунлаш учун ҳам ҳаракат қиламан. Албатта жамоадошларим ёрдами билан…

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 16:35, 04.08.2014.
Ўқилди: 4500 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик