Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Мирослав Клозе Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси ҳужумчиси, жаҳон чемпионатлари рекордчиси - Мирослав Клозе терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Мирослав Клозе жаҳон чемпионатларида 16та тўп киритиб, жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

"Жамоа ғалабаси мен учун доимо муҳим эди. Германия терма жамоаси билан асосий мақсадимизга эришдик. Мен эса, жаҳон чемпионатларидаги ғалаба билан бир қаторда бир қатор шаҳсий ютуқларни ҳам қўлга киритдим. Ҳужумчи сифатида доим жамоадошларимнинг кўмакларига мухтож эдим. Уларсиз, мен бундай ғалабаларга эриша олмас эдим", - дейди ҳужумчи.

"Федерация раҳбариятига, мухлисларимизга, жамоадошларимга ва албатта, 13 йил давомида мен бирга ишлаш бахтига муяссар бўлган мураббийларга рахмат айтмоқчиман. Айниқса, Йоахим Левга алоҳида ташаккур билдирмоқчиман. Айнан унинг қўли остида ўзимни эркин хис қила олдим", - дейди Клозе.

Маълумот учун, Мирослав Клозе Германия терма жамоаси сафида жами 137 учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 71та гол урган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 17:02, 11.08.2014.
Ўқилди: 3065 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.