"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Аднан Янузай янги мавсумда жамоанинг афсонавий футболчиси Райан Гиггздан қолган 11-рақамида тўп суради.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "Манчестер Юнайтед" афсонаси Райан Гиггз фаолиятини якунлагач, ундан қолган 11-рақами Янузайга насиб қилган. "Манчестер Юнайтед" спорт либослари сотиладиган дўконларда эса Янузайнинг 11-рақамли футболкаси эса аллақачон сотувга чиққан.













