"Манчестер Юнайтед" бош мураббий Луи ван Гал жамоа янги сардори Уэйн Руни бўлганини эълон қилди. Яримҳимоячи Даррен Флетчер вице-сардор этиб тайинланди.
"Мен учун жамоа сардорини тайинлаш ҳар доим муҳим, Руни эса ўзини ҳар томонлама кўрсатди. Мен унинг профессионаллигидан, машғулотларга ва менинг ғояларимга бўлган муносабатидан қойилман. У ё ўйинчиларни ажойиб равишда руҳлантиради ва ўйлайманки, сардорлик ишига бутун вужуди билан киришиб кетади.
Флетчер вице-сардор бўлади. Даррен ҳақиқий етакчи, Уэйн ўнай олмаган вақтларда жамоага сардорлик қилади. Даррен жуда тажрибали ўйинчи ва кйиниш хонасида оьрўси катта. Улар Уэйн билан яхши иш олиб борадилар деган умиддаман", - дейди голландиялик мутахассис.