Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 51-ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -

ФИФА дунё терма жамоаларининг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон терма жамоаси август ойи рейтингида ўз очколарини 5тага кўпайтирди (528) ва 1 поғона юқорига кўтарилди. Терма жамоамиз 51-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон сўнгги ФИФА рейтингида 7,5 йил ичидаги ўзининг энг юқори натижасини қайд этди. Терма жамоамиз 2007 йилнинг февраль ойида 50-ўринга кўтарилган экан.

Ўзбекистон ҳамон Осиёнинг учинчи жамоаси бўлиб турибди. Япония янги рейтингда 11 очко йўқотганига қарамай, 1та ўрин юқорига кўтарилди ва 44-ўринга жойлашди. Очколарда ўзгариш юз бермаган Эрон ҳам 1та қатор кўтарилди ва 48-ўринга жойлашди. Иордания ва Жанубий Корея терма жамоалари ўрин алмашган ҳолда 56 ва 57-поғоналарни банд этишди.

Терма жамоамиз билан Осиё кубоги-2015нинг бир гуруҳида баҳс олиб борадиган Саудия Арабистони 83-ўринга тушиб кетган бўлса (-5), Хитой ҳам пастлаган — 97-ўрин (-3). КХДР эса 146-ўринни эгаллаб турибди. Осиё кубоги мезбони Австралия эса яна пастлашда давом этди ва улар ҳозирда 79-ўринни эгаллаб туришибди.

МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Ўзбекистон терма жамоаси Украина (22), Россия (23) ва Арманистон (36) терма жамоаларидан кейин тўртинчи ўринда бормоқда.

Жадвални Германия, Аргентина ва Голландия учлиги бошқаришда давом этишмоқда. Кейинги ўринларда Колумбия, Бельгия ва Уругвай боришмоқда. Испания эса ўз очколарини 12тага кўпайтириб, Бразилия билан биргаликда 7-ўринни бўлишиб турибди.

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан ФИФА сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:51, 14.08.2014.
Ўқилди: 9997 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.