Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 0-1 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Енгил атлетика. Мамлакат очиқ чемпионати ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда енгил атлетика бўйича мамлакат очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақаларда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 306 спортчи иштирок этди. Фақат хоразмлик спортчилар чемпионатдан четда қолишгани ачинарли.

Жамоалар ўртасида кучлилар гуруҳида пойтахтликларга тенг келадиган рақиб топилмади. Улар 569 очко жамғариб биринчи бўлишди. Иккинчи ва учинчи ўрин фарғоналиклар (380 очко) ва пойтахт вилояти (373) вакилларига насиб этди. Иккинчи гуруҳда Сирдарё (249), Наманган (245) ҳамда Сурхондарё (190) спортчилари пешқадамлик қилишди.

Баҳсларда бир қатор атлетлар яхши спорт формасида эканига шоҳид бўлдик. Жумладан, спорт усталари нормативларини уддалаганлар орасида тошкентлик спринтер Аббос Тошматовни ажратиб кўрсатиш мумкин. У 100 метр масофага югуришда 10,74 сония натижани қайд этди. Аббос шунингдек, 200 метрга югуриш ва 4х100 метр эстафетада ҳам ғолиб чиқди.

Сурхондарёлик Ситора Ҳамидова 5000 метр масофага югуришда 16:24.30 натижа билан зафар қучди.

Узоққа сакраш секторида муросасиз кураш эътиборни тортди. Дарья Резниченко 6 метр 38 сантиметрга сакради ва Анастасия Журавлёвани бор-йўғи бир сантиметрга ортда қолдириб, чемпион бўлди.

Аёллар ўртасида кўпкурашда бир йўла икки спортчи – Юлия Тарасова ва Ольга Глуховкина таҳсинга лойиқ натижага эришди. Ядро отиш бўйича баҳсларда София Бурҳонова ва Елена Смольянова олқишларга сазовор бўлишди.

Босқон улоқтирувчилар Суҳроб Хўжаев ва Анастасия Асланиду, найза отувчилар Бобур Шокиржонов ва Анастасия Свечникова ишончли ғалабаларга эришгани диққатга сазовор.

Яқиндагина ўсмирлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпионатида муносиб қатнашган юртдошларимиз энди катталар ўртасидаги баҳсларда ҳам маҳоратлари ошиб бораётганини намойиш этишгани қувонтирди. Ўз навбатида, чемпионатни узрли сабабларга кўра бир нечта етакчи спортчиларимиз ўтказиб юборишганини инобатга олиш даркор. Чемпионат натижаларини таҳлил қилсак, халқаро ареналарда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган спортчиларимиз бор деб айта оламиз.

Омонбой Тўхтамирзаев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:54, 29.08.2014.
Ўқилди: 4386 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик