"Манчестер Юнайтед" ҳамон мавсумдаги ғалабалар сериясини очмади. Клуб учинчи ўйинда ҳам ёрқин ўйин намойиш қила олмади ва ушбу мавсумда Премьер-лигага қайтган "Бёрнли"ни мағлуб эта олмади.
Ҳисобни мезбонлар очиши мумкин эди. Дэвид Жонс томонидан йўлланган жарима тўпи Де Хеа қўриқлаётган дарвозанинг тўсинига тегиб қайтди. Кейинги дақиқаларда "МЮ"да ўз дебютини ўтказган Ди Мариянинг узатмаларини жамоадошлари голга айлантира олишмади. Ван Персининг зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, Мата тўпга оёқ қўйишга улгурмади. "Бёрнли" ҳам бўлим охирига қадар 3та вазият билан меҳмонларнинг ҳужумига жавоб қайтарди. Ван Гал шогирдларининг бахтига тўп дарвозага бориб тушмади.
Иккинчи бўлимда Ди Мариянинг хатти-ҳаракатлари эвазига "МЮ" яна бир имкониятдан фойдалана олмади — Ван Персининг зарбасини "Бёрнли" посбони қайтарди.
Ушбу натижадан кейин "МЮ" ўзининг иккинчи очкосини қўлга киритган бўлса, "Бёрнли" мавсумдаги илк очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди.
Англия Премьер-лигаси, 3-тур
Бёрнли – Манчестер Юнайтед 0:0
Бёрнли – Хитон, Триппьер, М. Дафф, Шекелл, Бен Ми, Арфилд, Марни, Жонс, Тэйлор (Рид, 88), Юткевич, Ингз (Барнс, 78).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Дж. Эванс, Джонс, Блэккетт, Валенсия, Флетчер, Ди Мария (Андерсон, 70), Эшли Янг, Мата (Янузай, 87), ван Перси (Уэлбек, 73), Руни.
Огоҳлантиришлар: Флетчер (38), Блэккетт (68), Марни (76), Рид (90).