Евро-2016 саралаш босқичида Австрия терма жамоасига қариши учрашувда (1:1) Швеция терма жамоасининг футболчиси Златан Иброҳимович рақиби Алабага ишлатган ўзининг қўполлигини изоҳлаб берди.
"Ҳакам ҳаммасини кўриб турган эди. Алаба тўпни гавдаси билан тўсиш учун олдимга бир- икки келди, учинчисида мен тўпни гавдам билан тўсмоқчи бўлдим. Алабанинг бўйи 150-160 см чиқади, шунингг учун унинг ўзи тирсагимга урилиб кетди.
Ҳакам ҳуштак чалиб, жарима тўпи белгилади. У ҳамасини кўриб турган эди", дея Ибранинг сўзларини келтиради The Guardian.
Эслатиб ўтамиз, шведнинг бўйи 195 см, Алабанинг эса -180 см.