Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур

Баҳо:
+1 | -

Англия Премьер Лигасининг “Эвертон” ва “Борнмут” клублари январь ойидаги трансфер ойнаси вақтида “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни ижарага олиш вариантини кўриб чиққан. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, ҳар икки клуб ўз ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчисининг атрофидаги вазиятини диққат билан кузатган. Бироқ “Манчестер Сити” мавсум ўртасида ёш ҳимоячини ижарага бериш имкониятини кўриб чиқмаган. Шунингдек, Йошко Гвардиолнинг жароҳати ҳам Ҳусановнинг трансферига тўсқинлик қилган.

Қайд этилишича, “Эвертон” футболчини зич тақвим ва ҳимоядаги жароҳатлар фонида қисқа муддатли ечим сифатида кўрган. “Борнмут” эса тўп назоратини яхшилай оладиган ва тезкор ҳаракат қилувчи марказий ҳимоячи излаган. Шунингдек, клуб асосий ҳимоячиларидан бири Маркос Сенесининг “Наполи”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлардан сўнг Ҳусанов номзоди кўриб чиқилган.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов 2025-йилнинг январь ойидан бери “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб келади. Футболчи ҳозирга қадар “шаҳарликлар” сафида 29 та учрашувда иштирок этиб, битта гол муаллифига айланган. Унинг клуб билан шартномаси 2029-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали ҳимоячининг қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:14, 09.02.2026.
Ўқилди: 6649 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.