Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК - Хоразм
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон

"ПСЖ" бир трансфер ойнасида 360 миллион евролик сотув амалга ошириши мумкин

Баҳо:
+ | -

Франциянинг "ПСЖ" клуби футболчилар сотуви бўйича ўз трансфер рекордини янгилаши мумкин.

Аввалроқ Ибраим Мбайенинг "ПСЖ"дан "Астон Вилла"га ўтиши кутилaётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Парижликлар ушбу трансфердан тахминан 55 миллион евро ишлаб олиши мумкин.

Бундан ташқари, Брадли Барколанинг "Ливерпуль"га 140 миллион евро эвазига ўтиши кутилмоқда.

Агар ҳар икки трансфер ҳам амалга ошса, "ПСЖ" жорий трансфер ойнасида футболчилар сотувидан жами тахминан 360 миллион евро даромад олади. RMC Sport маълумотига кўра, бу клуб тарихида бир трансфер ойнаси давомидаги янги рекорд бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике жамоаси Франция Лига 1нинг 2-турида "Лилль" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Парижликлар икки турдан кейин 2 очко жамғарган.

Киритилди: 11:07, 29.08.2026.
Ўқилди: 3010 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик