Бу ёзда Сами Хедира Жозе Моуриньо билан бирга мадриднинг «Реал» клубига қайтди. Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси португалиялик мутахассиснинг мураббийлар штабида иш бошлади.
The Athletic маълумотига кўра, Хедиранинг вазифаси фақат машғулотларда ёрдам бериш билан чекланмайди. 39 ёшли мутахассис жамоа ичидаги муҳитни кузатиб боради ва клубда белгиланган юқори талаблар сақланишига кўмаклашади.
Шунингдек, Хедира футболчилар орасида катта ҳурматга эга экани таъкидланмоқда. У учрашувларга тайёргарлик жараёнида ўз фикрини фаол билдириб, ўйинчиларга маслаҳатлар бериб боради.
Манбанинг қўшимча қилишича, Хедира ҳали ҳам жуда яхши жисмоний формада. У айрим машғулотларда футболчилар билан бирга қатнашади.
Ҳатто жамоа ичида собиқ ярим ҳимоячи ҳозир ҳам Моуриньонинг «Реал»даги биринчи давридагидек майдонга тушиб, бемалол ўйнай олиши ҳақида ҳазиллар ҳам янграмоқда.













