"Манчестер Юнайтед"нинг янги ҳимоячиси Дэйли Блинд бош мураббий Луи ван Гал ва ўзининг ўйин чизиғи ҳақида фикр билдирди.
"Ван Гал - қаттиққўл ва тўғрисўз мураббий. У ҳар бир ўйинни олдиндан ўрганади ва унинг тахминлари жаҳон чемпионатининг деярли ҳар бир ўйинида тўғри чиққан эди.
Ван Гал менга жаҳон чемпионати ва унга саралаш босқичининг ўйинларида менга ишонч билдирган эди. Мен бу мураббий билан ишлашдан бахтиёрман. Мен ундан кўп нарса ўргандим ва ишонманки, яна кўп нарса ўрганаман ҳамда ўйиндан ўйинга очилиб бораман.
Ҳимоя ва таянч ҳудудда ўйнашим мумкин. Мени қаерга қўйишни мураббий ҳал қилади. Ўзимнинг яхши томонларимни кўрсатишга ҳаракат қиламан", - дея Блинднинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.