Кириш Регистрация

Роналдунинг ушбу мавсумдаги 7та вазифаси

Баҳо:
+ | -

Merengues.ru сайти "Реал" жамоасининг етакчисига айланиб улгурган Криштианунинг мавсумдаги 7 та вазифасига тўхталиб ўтди. Улар билан танишинг.

1. "Реал Мадрид" таркибида Испания чемпионатидаги энг яхши тўпурар бўлиш. Роналду 2009 йилдан буён Ла лигадаги голлар сонини 179 тага етказган. Роналду Сантилланадан 7та, Ди Стефанодан 37та ва Раулдан 49 та гол кам урган.

2. Бу мавсумда Ла Лиганинг кучли 10 та тўпурарлари орасидан жой олиш. Ҳозирда Роналду 179 та гол билан 13-ўринда бормоқда.

3. Чемпионлар лигаси тарихида энг кўп гол киритган футболчи сифатида тарихга муҳрланиш. Олдинги йил Роналду бир мавсумда 17 та гол уриб, ЕЧЛ тарихида бир мавсумда энг кўп гол киритган футболчига айланди. Ҳозирги кунда Роналдуда 68 та гол бор. Рекорд учун эса 3 гол кифоя. Раулдан 3 гол, Мессидан эса 1 та гол кўп урган.

4. "Реал Мадрид" тарихида Европа чемпионлар лигасида энг кўп гол урган футболчига айланиш. "Реал Мадрид" либосида ўйнаб, Роналду ЕЧЛ 52 та гол урган. Раул эса 66 та.

5. Кейинги вазифаси ҳам "Реал" афсонаси Раулни ортда қолдиришдир. Раул "Реал" ва "Шальке" жамоаларида ЕЧЛда жами 76 та гол киритган. Роналду эса "Спортинг", "Манчестер Юнайтед " ва "Реал" жамоларида жами 70 та гол.

6. Бу мавсумда яна Примерога қайтган жамоаларга меҳмонда гол уриш. Булар: "Депортиво" (стадион - "Риасор"), "Эйбар" ("Ипуруа") ва "Кордоба" ("Нуево Арканхел") жамоларидир.

7. Энг кўп гол урган футболчига бериладиган соврин, "Олтин Бутса"ни энг кўп — 4 марта ютган биринчи футболчига айланиш. Ҳозиргача Роналду "Олтин Бутса" соврини 3 марта қўлга киритган.

Манба: www.real-madrid.uz
Киритилди: 15:30, 13.09.2014.
Ўқилди: 6726 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.