Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Эрон Осиё Ўйинларида энг кўп ғолибликни қўлга киритган

Баҳо:
+ | -

Маълумки, XVII ёзги Осиё ўйинлари футбол мусобақалари билан бошланади. Эркаклар терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган саралаш босқичида жами 29 терма жамоа саккиз гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳсга киришадилар.

XII ёзги Осиё ўйинлари ғолиби Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоамиз “В” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, футболчиларимиз дастлабки учрашувни 15 сентябрь куни “Munhak Stadium”да ўтказишади. Ушбу ўйин маҳаллий вақт билан 20:00да (Тошкент вақти билан 16:00да) бошланади.

Терма жамоамиз гуруҳдаги иккинчи учрашувни 18 сентябрь куни Бангладеш термасига қарши ўтказадилар. Мазкур учрашув “Ansan Wa” стадионида маҳаллий вақт билан 20:00да бошланади.

22 сентябрь кунига белгиланган гуруҳдаги сўнгги учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари Афғонистон терма жамоаси билан куч синашадилар.

Ўз гуруҳларида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган терма жамоалар 25 сентябрдан бошланадиган плей-офф босқичида ғолиблик учун курашни давом эттирадилар. Нимчорак финал учрашувлари 28 сентябрь куни, ярим финал баҳслари эса 30 сентябрда ўтказилади. Осиё ўйинлари ғолиблиги ҳамда бронза медаллар учун учрашувлар 2 октябрь кунига белгиланган.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 12 сентябрь куни Инчеон шаҳрига етиб келдилар ва шу кундан бошлаб терма жамоамиз машғулотлари учун ажратилган майдонда тайёргарликни бошлаб юбордилар.

Қуйида Осиё ўйинларининг барча ғолиблари берилган:

Эрон - 4 марта (1974, 1990, 1998, 2002)

Ж.Корея - 3 марта (1970, 1978, 1986)

Ҳиндистон - 2 марта (1951, 1962)

Бирма (ҳозирги Мяньма) - 2 марта (1966, 1970)

Хитой Тайпейи - 2 марта (1954, 1958)

Ўзбекистон - 1 марта (1994)

Япония - 1 марта (2010)

Ироқ - 1 марта (1982)

КХДР - 1 марта (1978)

Қатар - 1 марта (2006)

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 14:52, 15.09.2014.
Ўқилди: 4082 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.