Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Бангладеш бош мураббийи: «Омадимиз келса, Ўзбекистондан 3 очко оламиз»

Баҳо:
+ | -

Бангладеш терма жамоаси Осиё Ўйинларининг илк турида Афғонистонни мағлубиятга учратди. Ўйиндаги ягона голни бангладешлик Мамунул Ислом ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Ўйиндан ўз фикрини билдирар экан, 28 ёшли ярим ҳимоячи ғалабадан жуда ҳам хурсанд бўлганини яширмади.

"Ушбу гол фаолиятимдаги энг муҳим гол ҳисобланади, ҳаттоки уни ҳаётимнинг энг муҳим қисми деб аташим мумкин. Мусобақага жўнаб кетиш олдидан бизнинг биринчи мақсадимиз Афғонистонни мағлуб этиш эканлигини таъкидлагандим. Биз ўз мақсадимизга эришдик. Энди Ўзбекистонга қарши бўладиган иккинчи ўйинга ўз эътиборимизни қаратамиз", - дейди Маминул Ислом.

Бангладеш терма жамоасининг голландиялик бош мураббийи Де Круиф эса Афғонистон билан ўйинда ғалабага 25 фоиз ишонганини таъкидлаб, омад кулиб боқса, Ўзбекистон билан ўйинда ҳам 3 очко қўлга киритиши мумлигини айтиб ўтди.

"Жуда ажойиб ғалабани қўлга киритдик. Бу биз учун ҳам сюрприз бўлди. Боиси, ғалаба қозонишимизга 25 фоиз ишонгандик. Иккинчи бўлимда яхши ўйнадик. Биз гуруҳдан чиқа оламиз ёки йўқми, бирор нарса дейиш қийин. Захирамизда ҳали 2та ўйин бор. Ҳозирча Ўзбекистонга қарши ўйинга режа тузишни бошлаймиз. Озгина омад кулиб боқса, иккинчи ўйинда ҳам 3 очкони қўлга киритишимиз мумкин. Келинг, аввал иккинчи ўйинда қандай ўтишини кутайлик", дейди Де Круиф.

Манба: thedailystar.net
Киритилди: 21:16, 16.09.2014.
Ўқилди: 9493 марта.
Фикрлар: 126 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.