"Реал" яримҳимоячис Гарет Бэйл "Тоттенҳэм"да ўтган даврлари ҳақида эслади.
"Мен "Уайт Ҳарт Лейн"ни ҳеч қачон унутмайман. Бу ажойиб дамлар эди. "Шпорлар" доим юрагимда қолади.
Умид қиламанки, ишқибозлар мени ҳали ҳам севишади. "Тоттенҳэм"га қайтаманми, билмайман. Тўғри тушуниш керак, "Реал" тклифини рад қилиш жуда қийин эди", - дея футболчининг сўзларини келтиради BT Sport.