"Манчестер Юнайтед" клубидан "Реал"га ижарага ўтган мексикалик ҳужумчи Хавьер Эрнандес келажаги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Ҳозирча, келажагим борасида ҳеч нарса дея олмайман. Аммо, айни пайтда қаерда тўп сураётганимга эътибор беринг - Мен бугун европанинг энг кучли клуби аъзосиман. Бу ерда ўз жамоамга фойда келтириш учун максимал имкониятларимни ишга солишим керак", - дейди Чичарито.