Кириш Регистрация

АПЛ. Лэмпард «Челси»ни ғалабадан маҳрум қилди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасида йўқотишларсиз бораётган "Челси" бугун амалдаги чемпион "Манчестер Сити" меҳмони бўлди.

Жозе Моуриньо ўз одатига содиқ қолган ҳолда ёпиқ ўйин услубини танлади ва "Сити"нинг хато қилишини кутди. Биринчи бўлимда лондонликлар ўз вазифаларини бекаму кўст бажаришди. Рақибга хавфли вазият яратиш учун имконият беришмади. Аксинча, уларнинг ўзлари бўлим сўнгида дарвозани ишғол қилишлари мумкин эди, агар Диего Костанинг оёғига тўпга етганида.

Дарвоқе, ўйин ҳаками Майк Дин мутлақо АПЛга мос бўлмаган хатти-ҳаракатларни амалга оширди. Тўғри, ўйин кескин ўтди, қоидабузарликлар кўп бўлган бўлиши мумкин, аммо футболчилар атайлаб зарба бермади, футболчилар бир-бирларига нисбатан ҳурматни сақлаган ҳолда ўйнашди. Аксинча, рефери оддий вазиятлардаги оддий қоидабузарларликлар учун биринчи бўлимда 6 марта сариқ карточка кўрсатди.

Иккинчи бўлим бошида ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилаши мумкин эди. Яя Туре чап қанотдан Ивановичдан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кириб бораётганида Браниславнинг оёғи Туренинг оёғига орқа томондан тегиб кетди ва Яя жарима майдончаси ичида йиқилди. "Челси" ҳимоячиси бу вазиятда атайлаб қилмаган бўлса-да, аммо Туренинг йиқилишига сабаб бўлганди. Ҳакам эса ҳуштагини чалмади.

Ўйиннинг 66-дақиқасида Майк Дин яна оддий вазиятда Пабло Сабалетага иккинчи сариқ карточкани кўрсатди ва уни майдондан четлатди. Ушбу вазиятдан бироз аввал Моуриньо майдонга Шюррле ва Оби Микелни тушириб, ўйиннинг сўнгги қисми учун белгиланган режани бажаришга киришганди. Рақиб ҳимоячисининг четлатилиши унинг ишини осонлаштириб юборди. Айнан Шюррле дарвозани ишғол қилиб, дарвозани ишғол қилди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Диего Коста томонидан йўлланган зарба дарвоза устунига эмас, тўрга бориб тушганида "Челси" ғалаба қозониши мумкин эди.

Аммо Мануэль Пеллегрида ҳам захира вариант бор эди — "Челси" олиб қолишгани истамаган Фрэнк Лемпард! Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида у собиқ жамоасини жазолади. Давид Силва чап қанотдан жарима майдончасига кириб келаётган Милнерга тўпни юқоридан етказди. Жеймс эса тўпни дарвоза рўпарасида пайдо бўлган Лэмпардга берди. Фрэнк тўпга тўхтатмасдан зарба берди ва дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди. У голни нишонламади! Ҳаттоки қўлини кўтариб қўймади, югурмади. Ўзининг жонажон собиқ жамоасига ҳурмат бажо келтирди.

Фрэнк голдан кейин ҳам яна 2-3 марта "Челси" дарвозаси томон зарбалар бериб, Моуриньони хавотирда ушлаб турди.

Ажойиб ўйин, чиройли комбинациялар орқали киритилган голлар. Голларни захирадан тушган футболчиларнинг уриши мураббийларнинг ютуғи бўлди. Ҳакамнинг қўпол хатоси орқали "Сити" жабр чекмади, ўз характери эвазига ҳисобни тенглаштирди. Ўйинга мос натижа.

АПЛ, 5-тур
"Манчестер Сити" – "Челси" 1:1 (0:0)
Голлар: 0:1 – 71 Шюррле, 1:1 – 85 Лэмпард.
"Манчестер Сити": Жо Харт, Сабалета, Компани, Мангаля, Коларов (Лэмпард, 78), Милнер, Фернандиньо (Навас, 73), Яя Туре, Сильва, Жеко (Санья, 70), Агуэро.
"Челси": Куртуа, Иванович, Кэйхилл, Терри, Аспиликуэта, Матич, Фабрегас, Рамирес (Шюррле, 63), Виллиан (Оби Микел, 63), Э.Азар, Коста (Дрогба, 86).
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (12), Сабалета (32), Рамирес (35), Матич (39), Сильва (40), Яя Туре (44), Коста (66), Иванович (77).
Четлатиш: Сабалета (66).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:05, 21.09.2014.
Ўқилди: 7081 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.