"Барселона" яримҳимоячиси Андрес Иньеста ўз твиттерида испания чемпионатининг 4-турида "Леванте"га қарши учрашувдаги ҳисобдан (5:0) мамнун эканлигини билдирди.
"Леванте"га қарши ўйиндан ва қўлга киритилган 3 очкодан жуда мамнунман. Чоршанба куни "Малага" билан ҳам шундай ўйнаш керак. Олға, "Барселона", - деб ёзади Инъеста.