"Реал" дарвозабони Икер Касильяс янги мавсумда илк бор захирада қолмоқда, дея хабар беради Испания матбуоти.
Испания чемпионатининг дастлабки тўрт ўйинида Касильяс саккизта гол ўтказиб юборди. Бу сафар "қироллик клуби"нинг дарвозасини ёзда жамоага қўшилган Кейлор Навас қўриқлайди.
Навас "Реал" сафида бир ўйин - "Фиорентина"га қарши ўртоқлик учрашувида (1:2) майдонга тушган.













