Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

Александр Филимонов: "Мен уч марта пулни рад қилганман, аммо жамоа ўйинни сотган эди"

Баҳо:
+ | -

Туланинг "Арсенал" клуби дарвозабони Александр Филимонов 90-йиллардаги келишилган ўйинлар ҳақида сўзлаб берди.

- Сизга қачонлардир келишилган ўйинларни таклиф қилишганми?

- Албатта.

- Ким, қачон ва қанчага?

- Ҳаммасини ҳикоя қилиб берайми ёки аудиоёзув керакми? (кулади). Бунинг учун далиллар керак. "Келишилган ўйинлар бор, аммо мен у ҳақда билмайман" дегувчиларни эшитсам кулгим келади.

Аммо аниқ воқеалар бўлган. Масалан, тўқсон... Йўқ, аниқ йилини айтмайман, қайси клублигини билиб қолмасликлари учун (кулади). Умуман, ҳар биримизга 100 доллардан таклиф қилишган, кулгули пул, аммо ўша давр учун яхшигина қадрли пул эди. Ҳамма йиғилди, сардор эълон қилди. Мен рад қилдим. Аммо йигитлар ваъда қилинган дурангни қайд этишди.

Бир йилдан сўнг ҳар биримизга 1000 доллардан таклиф тушди. Яна шу ҳолат: ҳамма рози, мен норози ва бор кучим билан ўйнадим. Яна керакли ҳисоб қайд этилди.

Ниҳоят, учинчи бор ҳар биримизга 10 000 доллардан. Яна шу аҳвол: Филимонов рад қилди, жамоа эса сотди. Ютқаздик. Жуда кулгули бўлган эди, ҳимоячиларимиз рақибга ҳамма шароитларни яратиб беришди, аммо улар менга 3 метрдан ҳам ура олишмади. Шунчалик бемалол эдиларки, ўйин ҳал бўлган деб ўйлаган эдилар. Барибир ўз мақсадларига етдилар.

Буларнинг ҳаммаси Россияда бўлган эди, чет элдамас, Украинада ҳам эмас. Турли жамоаларда. Аммо "Спартак"да ҳам эмас. Учинчи уринишдан сўнг менга таклифлар тўхтади. Футбол олами кичкина: Филимонов сотилмаслигини ҳамма билар эди.

Ўн йилдан сўнг менга яна таклиф тушди. Мен ҳатто пул миқдорини ҳам билмадим. Ўйинни сотмасам, пулнинг миқдори қанчалиқ қизиқ?

- Шерикларингиз сизга қаршилик қилишмаганми?

- Йўқ. Ҳамма мени яхши билар эди. Ҳамма ўз иши билан шуғулланади. Бундан ташқари сотилган ўйинлар технологияси кенг: ўз дарвозасига гол уриш, пенальти яратиш ва бошқалар. Мен ҳар доим йигитларга айтиб келганман: ўйинни сотмайман. Агар шуни хоҳласангиз - ўзиниз биласиз. Қайтараман, вариантлар жуда кўп, баъзан мураббий: "Йигитлар бугун ўйинни берамиз" деб қолиши мумкин", - дея ҳикоя қилади Филимонов.

Манба: sports.ru
Киритилди: 19:25, 24.09.2014.
Ўқилди: 6178 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.