"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста, "Малага" клубига қарши 5-тур ўйинидан кейин (0:0), учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ўйин тизгинини ўз қўлимизга олиб, кўпроқ ҳужум қилишга ва гол уришга интилдик. Натижа доим ҳаракатга боғлиқ. Очиғи, 9-10 киши бўлиб фақат ҳимояда ўйнайдиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин. "Малага" бугунги натижага хақли эди. Бизга эса кўп вазиятларда ҳужумларни якунлаш учун тезлик ва аниқлик етишмади", - дейди Иньеста.