Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Daily Sports» (Жанубий Корея): «Булдозер»имизни финалда ўзбекистонлик курашчи «бузиб қўйди»

Баҳо:
+ | -

Инчеонда давом этаётган Осиё Ўйинларининг эркин кураш мусобақаси 70кг.гача вазндаги спотчилар беллашувида олтин медални қўлга киритганимиздан хабарингиз бор. Ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов финалда мезбон — жанубий кореялик О Ман Ҳони мағлуб этиб, корейсларнинг 4 йилдан бери давом этаётган «олтин медалсизлик» сериясини узишларига йўл қўймади.

Бугунги мағлубият корейс ОАВларида оғир хўрсиниш билан қабул қилинганлигини таъкидлаш ўринли. 25 ёшли «булдозер» лақабли О Ман Ҳодан умидлари фақат олтин медаль эди. Лекин бу орзу чиппакка чиқди. Хусусан, мамлакатда нуфузли «Daily Sports» интернет нашри бугунги финалга қуйидагича таъриф берди:

«Булдозер» лақабли курашчимиз О Ман Ҳо финалгача катта йўлни босиб келди. Аммо финалда қатор хатолари эвазига олтин медалдан қуруқ қолди. Аслида масаланинг бошқа томони ҳам бор. Шу пайтгача О Ман Ҳо вазни 80кг бўлатуриб, 74 кг.гача вазндаги беллашувларда қатнашиб юрди. Бу йил эса терма жамоага саралаш доирасидаги ички турнирда мағлуб бўлиб, мураббийи Ким Ман Кининг маслаҳати билан 70 кг. вазнга ўтди. Қандай қилиб 80 кг.лик спортчи 70 кг. вазндагилар беллашувида олтин медаль ола оларди. Бир сўз билан айтганда, ўзбекистонлик курашчи кореялик «булдозер»нинг хатоларидан унумли фойдаланиб, уни «бузиб ташлади».

Финал ўйинидаги мағлубиятдан кейин О Ман Ҳо: «Гарчи финалда афсусланарли мағлубиятга учраган бўлсам ҳам, ҳаммаси тамом дея тушкунликка тушиш ярамайди. Яна икки йилдан кейин бўладиган Олимпиада баҳсларида олтин медаль билан бугунги мағлубият аламини ювиб ташлаш ниятидаман», - дея фикр билдирди.

Отабeк Йўлдошeв
Жанубий Корeя, Сeул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:03, 27.09.2014.
Ўқилди: 7717 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.