Кириш Регистрация

АПЛ. «Ливерпуль» сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 6-тур баҳслари "Мерсисайд дербиси" билан бошланди. "Ливерпуль" ўз майдонида "Эвертон"ни қабул қилди.

Иккинчи бўлимда Стивен Жеррард томонидан жарима зарбасидан киритилган чиройли голга, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда "Эвертон" ундан ҳам чиройли гол билан жавоб берди. Жекальканинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди.

Марио Балотелли жуда яқин масофадан тўпни дарвозага йўллай олмаганини инобатга олсак, "Ливерпуль" навбатдаги муҳим очколардан маҳрум бўлди.

АПЛ, 6-тур
Ливерпуль – Эвертон 1:1 (0:0)
Голлар: 1:0 – 65 Жеррард, 1:1 – 90 Жагелка.
"Ливерпуль": Миньоле, Ловрен, А.Морено, Шкртел, Манкильо, Лаллана, Хендерсон, Маркович (Коутиньо, 60), Стерлинг, Жеррард, Балотелли (Ламберт, 88).
"Эвертон": Ховард, Хибберт (Браунинг, 73), Стоунз, Жагелка, Бейнс, Ж.Маккарти, Бешич (Это`О, 80), Миральяс (Макгиди, 31), Бэрри, Лукаку, Нейсмит.
Огоҳлантиришлар: Бэрри (2), Жеррард (67).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:44, 27.09.2014.
Ўқилди: 4461 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.