"Барселона" яримҳимоячиси Хави "Гранада"га қарши учрашувда (6:0) иштирок этиб, бу мавсумда илк бор 90 дақиқа ҳаракат қилди.
"90 дақиқа ўйнаганимдан хурсандман. Мен ҳали ҳам ўйнай олишим мумкин, бу ёқимли.
"Малага" билан ўйиндан сўнг, ўзимизни кўрсатишимиз ва кучли ўйин намойиш қилишимиз муҳим эди. Буни уддаладик.
Ўйин услубимиз ўтган мавсумдагисидан катта фарқ қилади, деб ўйламайман. Жарима зарбаларини кўп қўллаяпмиз, қанотларда камроқ прессинг уюштиряпмиз. Умуман олганда, ҳаммаси илгаригидай", - дейди Хави.